Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги танлови ғолиби Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди
Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган танловда «Жомбой» газетаси мухбири Орифжон Одилов мутлақ ғолиб деб топилди ва Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Бундан ташқари, танловда фаол иштирок этган Миллий университет талабаси ҳамда ЎзЛиДеП Фарғона вилояти кенгаши бўлим мудири Аброр Отабоев диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш, уларда Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб борадиган билимдон фуқароларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ва Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритиш имконини берувчи мазкур танловда 15 минг 368 нафар иштирокчи қатнашди.
Танлов уч босқичда ўтказилди. Танловнинг муҳим жиҳатларидан бири, унда олий юридик маълумотга эга бўлган мутахассисларнинг қатнашиши тақиқлангани бўлди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026