Спорт | 17:36 / 08.12.2018
10099
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» Азарни «Реал»дан илиб кетмоқчи: Лондонга таклиф хати юборилди

Фото: Getty Images

«Челси» вингери Эден Азар учун эндиликда «Ювентус» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатган.

Нашр маълумотига кўра, Турин клуби бу йўлдаги рақобатчиларини доғда қолишни истамоқда, шу боисдан 27 ёшли бельгиялик трансфери масаласида аллақачон Лондонга таклиф жўнатган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Азар учун яққол фаворит сифатида «Реал» кўрсатиб келинади. Хавбекнинг ўзи ҳам Мадридга йўл олиш орзуси борлигини қайта-қайта таъкидлаган, куни кеча «қироллик клуби» таклифига рози экани маълум бўлганди.

Матбуотда «Юве»нинг «Реал»да ишлари юришмаётган яримҳимоячи Искога ҳам бефарқ қарамаётгани ҳақида хабарлар бор. Испанлар ёзда Искони Италия чемпиони сафига қўйиб юбориб, унинг ўрнини Азар билан тўлдиришни мўлжаллашмоқда.

Мавзуга оид