Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда БМТ келишувига қарши бўлган вазирлар истеъфоси қабул қилинди
Бельгияда миграция бўйича келишмовчиликлар сабабли ҳукмрон партия парчаланди – ҳукуматнинг N-VA фламанд партиясидан аъзолари истеъфога кетди. Вазирлар бош вазир БМТнинг миграция ҳақидаги келишувини имзоламоқчилигига норозилик билдиришган.
Бельгия қироли Филипп “Янги фламанд альянси” (N-VA) миллатчи партиясидан ҳукумат коалициясига кирган 3 вазир ва 2 давлат котиби итеъфосини маъқуллади. Партия аъзолари 8 декабрда истеъфога чиқишларини эълон қилишган. Шу тариқа ҳукмрон партия парчаланиб кетган. Қирол, шунингдек, истеъфога кетган вазирлар ўрнига икки янги вазирни тайинлаган.
Нозиликка Бельгия бош вазири Шарл Мишелнинг 10 декабрда Марокашга ташриф буюриб, БМТнинг Бутунжаҳон миграция пактини имзолаши сабаб бўлган. Бу ҳужжат бандлари N-VA партияси дастуридаги кўрсатмаларга зид келади. Шу сабабли ички ишлар вазири Ян Ямбон, мудофаа вазири Ван Овертвельдт, мудофаа вазири Сандер Лоонес ҳамда давлат котиблари Тео Франкен ва Зухал Демир истеъфога кетган.
БМТ миграция бўйича келишувни 2018 йил февралда ишлаб чиқишни бошлаган. Марокашда унинг имзоланиши маросими бўлиб ўтади. Ҳужжат хавфсиз, тартиблашган ва қоидаларга асосланган миграция стандартларини белгилаб бериши керак. “Бизда миграция оқимларини қабул қилиш ёки рад этиш борасида танлов йўқ. Улар мавжуд ва ҳар ерда пайдо бўлаверади. Гап ушбу феномен учун умумий ечимни топиш ҳақида бормоқда”, деб айтганди БМТ Бош ассамблеяси раиси Мирослав Лайчак Нью-Йоркдаги дебатларда.
АҚШ президенти Дональд Трамп пактнинг мақсадлари АҚШ миграция қонунчилигига мос келмаслигини важ қилиб, унинг ишлаб чиқилишида бошидан бош тортган.
Ноябрда эса уни Польша, ундан аввалроқ эса Австрия ва Венгрия имзолашдан бош тортган.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026