Жаҳон | 18:10 / 20.12.2018
13464
1 дақиқада ўқилади

Германия АҚШнинг Сурия бўйича «кутилмаган қарори»дан ҳайратдалигини билдирди

Фото: РИА Новости

ГФР Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтоннинг Сурия бўйича "йўналишининг кутилмаганда ўзгаришидан" ҳайратда эканлигини билдирди.

"Америка томонининг йўналиши кутилмаганда ўзгариши фақат биз учунгина кутилмаган ҳолат бўлмади. ИШИД улоқтириб ташланди, аммо таҳдид йўқолгани йўқ", дейилади ГФР ТИВ раҳбари Хайко Мааснин баёнотида.

Чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонилганини маълум қилди. Кейинроқ Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кета бошлаганини хабар қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид