АҚШ Афғонистондан тахминан етти минг ҳарбий хизматчисини олиб чиқиб кетади, деб хабар бермоқда CNN.
Таъкидланишича, АҚШ президенти Дональд Трамп бу қарорни Суриядан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда қабул қилди.
Телеканалнинг ҳарбий соҳадаги манбаси сўзларига кўра, қўшинларни олиб чиқиш ишларини режалаштириш амалга ошириш жараёнида. Шунингдек, унинг қайд этишича, бундай миқдордаги ҳарбийларни олиб чиқиш «ойлар давомида» рўй бериши мумкин.
Аввалроқ, АҚШ президенти маъмуриятидаги манбалар Трамп Афғонистондаги ҳарбий миссияни қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар беришганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ Суриядан транспорт ва техникани олиб чиқиб кетаётгани маълум қилинди.

















