Ўзбекистон | 02:18 / 22.12.2018
9533
4 дақиқада ўқилади

Эркин иқтисодий зоналар фаолияти мувофиқлаштирилади ва бошқариш тизими янада соддалаштирилади — Президент фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш амалиётини ўрганиш уларнинг самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналар дирекциялари фаолиятининг етарлича самарали эмаслиги, шунингдек, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг суст ривожланганлиги инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда ва эркин иқтисодий зоналарнинг салоҳиятли инвесторлар учун жозибадорлигини пасайтирмоқда.

Президент фармони билан эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

  • инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратиш, туман (шаҳар) ҳокимининг ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги алоҳида қарорисиз, маъмурий кенгашларнинг инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш тўғрисидаги баённомалари билан расмийлаштирилади;
  • эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришнинг шарти сифатида фаолият бошланганидан кейин иккинчи молиявий йили якунларига кўра икки йил давомида йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 25 фоизидан кам бўлмаганкейинги йилларда 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда экспорт қилиш белгиланади. Мазкур шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми ҳамда аввал тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади;
  • эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар томонидан қарорлар бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади;
  • Марказнинг амалга оширилаётган лойиҳалар бизнес-режалари ёки уларнинг техник-иқтисодий асосномалари бўйича хулосалар бериш муддатлари 20 календарь кунидан ошмаслиги лозим;
  • маъмурий кенгашлар томонидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати Марказ томонидан хулоса бериш жараёни билан бирга 30 календарь кунидан ошмаслиги лозим;
  • эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда импорт қилинган товарларнинг божхона расмийлаштируви товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича Марказнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади;
  • товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш бўйича Марказнинг хулоса бериш муддати 15 календарь кунидан ошмаслиги лозим;
  • эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига берилган имтиёзлар фақат эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга татбиқ этилади;
  • эркин иқтисодий зоналарнинг бош режалари маъмурий кенгашлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
  • эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг директорларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш маъмурий кенгашлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид