Эртага, 10 август куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.

“Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари президентнинг 2026 йил 25 мартдаги “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида ўтказиб келинмоқда.

Мазкур ташаббус автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш ва бу орқали экологик барқарор муҳитни шакллантириш, шунингдек, жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.