Тошкент шаҳридан водий томон йўлга отланиб, Қамчиқ довонидан ўтгач йўлдаги нон бозорларга бир кириб ўтмаган, 3-4 дона нон сотиб олмаган киши бўлмаса керак. Бозорга тўхтаганингизда сотувчилар айтадиган, йўл четидаги кўплаб новвойхоналарнинг пештоқига ёзилган битта исм эътиборингизни тортади. Бу исм эгаси чиқараётган маҳсулот аллақачон брендга айланиб бўлган. Бу «Акмал патир» бренди.

Ушбу бренд эгаси Акмал Муродов иш юзасидан таҳририят меҳмони бўлди. Қадимий ҳунар эгаси билан ўзаро фикр алмашдик. Суҳбатимиз савол-жавоб шаклида бўлди.

−      Акмал патир фаолияти қачондан ва қандай бошланганди?

−      Бу ҳунарни онамдан ўрганганман. Новвойчилик билан ёшлигимдан шуғулланиб келаман. Бошида бундай ёғли нон қилмасдик. Оддийроқ нон сотиб шуғулланиб юрардим. Вақт ўтиб шундай ғоя туғилди. 2009 йилдан сариёғ ва сут ишлатиб нон қила бошладим.

−      Акмал патир бренд даражасига етишига нима сабаб бўлган? Бошқа нонлар ҳам бор, нега айнан сизда мижозлар кўпроқ?

−      Мижозлар бир марта еб кейин бизни тополмай қолишар эди. Менимча, кўп нарса меҳрга боғлиқ. Мижозлар ўзлари Акмал патир деб ном қўйишган. Йиллар ўтиб маҳалладошлар ҳам шунақа ном қўйиб сота бошлашди. Сохтаси кўпайиб кетди.

−      Нон тайёрлашда нималарга эътибор берасиз?

−      Озодаликка, мижозлар кўнглига эътибор қаратамиз.

−      Эътирозлар ҳам бўлганми?

−      Албатта бўлади. Агар сал йўлдан чиқиб кетсангиз, мижоз ўзи тўғрилаб қўяди.

−      Патирларингиз алоҳида рецептга эгами?

−      Алоҳида рецептга эга. Аммо, бу сир. Нон яхши чиқиши учун масаллиғи, ун, сут ва сариёғи албатта яхши бўлиши керак. Аммо, яна бир муҳим нарса бор. Бу нонга бериладиган меҳр. Нон ўзбек дастурхони файзи. Нонимизнинг мазаси сири ҳам шунда, миллий маҳсулотлардан тайёрланишида.

−      Патент олишингизга нима сабаб бўлди?