Ўзбекистон | 13:03 / 03.01.2019
132991
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровул ўлимига сабаб бўлди 

Андижон шаҳри ва Хўжаобод тумани чегарасига жойлашган «Ҳайвонот боғи»да мудҳиш воқеа рўй берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Бахтсиз ҳодиса туфайли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган, «Усмонобод файзи» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Ҳайвонот боғи» да қоровул бўлиб ишлаган,  Хўжаобод тумани Кўприкбоши МФЙ яшовчи 45 ёшли Ҳ.А. ҳаётдан кўз юмган.
 
2018 йил 30 декабрь куни соат 20:50лар чамасида қоровул қафасда сақланаётган «Симба» лақабли шерга емиш бераётган чоғида ҳайвон унинг  чап оёғининг сон қисмидан тишлаб, кучли тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.А вафот этган. 

Тез орада тегишли идоралар томонидан воқеанинг барча тафсилотлари берилиши кутилмоқда.  

Мавзуга оид