Кема денгизда заҳарли кимёвий моддалар жойланган контейнерларни йўқотиб қўйди
Дунёдаги энг йирик контейнер ташувчи кемалардан бири MSC Zoe Шимолий денгиз акваториясидан ўтаётган вақтда 270 га яқин контейнерни йўқотиб қўйди. Улардан 3тасида заҳарли ва портловчи органик пероксидлар сақланган.
Панама байроғи остида ҳаракатланувчи кема Португалиянинг Синиш шаҳридан Германиянинг Бремерхафен шаҳрига йўл олаётганда 1 январдан 2 январга ўтар кечаси Ватт денгизида бўронга учраган. Камида 21 та контейнер ва унинг ичидаги буюмлар – плазмали панеллар, ўйинчоқлар ва мебель жиҳозлари Голландиянинг Влиланд ва Терсхеллинг ороллари соҳилларига чиқариб ташланган.
Dutch News нашрининг таъкидлашича, контейнерлардан бир қисми Германиянинг Боркум ороли соҳилларигача етиб келган. Терсхеллинг мэри Берт Вассинкнинг айтишича, соҳилни ушбу чиқиндилардан тозалаш учун бир неча кун керак бўлади.
Кема 2015 йилда сувга туширилган, унинг узунлиги деярли 400 метрни, эни эса 60 метрни, максимал тезлиги 23 узелни ташкил қилади. Кема 199 минг тоннагача юк таший олади.
Мавзуга оид
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
19:50 / 08.11.2024
Жанубий Кореяда 129 тоннали балиқчилар кемаси чўкиб кетди: 12 киши бедарак йўқолди
11:40 / 08.10.2024
«Сузиб юрган мегабомба»: Евроиттифоқ РФдан йўлга чиққан авариявий ҳолатдаги кемани қабул қилишдан бош тортди
09:40 / 08.10.2024