Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд - Қарши йўлида «Кобальт» ағдарилиб кетди. Бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди
Самарқанд туманида шу йилнинг 2 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Р.Ж. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Қарши” йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ердаги айланма йўл бетон тўсиғига урилиб, ағдарилиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада автомашина йўловчиси Ш.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва қолган уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026