Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Орол денгизининг суви қуриши натижасида охирги йилларда экологик муҳит ва табиий мувозанат бузилиб, иқлим салбий томонга ўзгариб бормоқда. Ушбу ҳудудлардан заҳарли қум, туз ва чангларни ҳавога кўтарилиши ва атроф муҳитга ёғилиши натижасида Оролбўйи минтақасидаги аҳолига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорлар экилган ерларда иккиламчи шўрланишлар кучайиб, ҳосилдорликка салбий таъсири кузатилмоқда.

Ушбу экологик талофатнинг зудлик билан олдини олиш чоралари кўрилмаса, натижаси салбий ва ҳисоблаб бўлмайдиган даражада экологик, ижтимоий ва иқтисодий зарарларга сабаб бўлади.

Орол денгизининг суви қуриган тубидан кўтарилаётган заҳарли қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни самарали ташкил этиш, қум кўчиши ва ҳавога чанг-туз кўтарилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Орол денгизи суви қуриган тубида “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда “Яшил қопламалар” барпо этиладиган ер майдонларини хатловдан ўтказиб, ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш чорасини кўради.

“Яшил қопламалар” барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги:

“Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонаси – буюртмачи;

“Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси республикада ўрмон тузиш ва ўрмон барпо этиш бўйича ягона лойиҳа ташкилоти эканлигини инобатга олиб – бош лойиҳачи;

ўрмон хўжаликлари – пудрат ташкилоти этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси: