Жаҳон | 10:15 / 09.01.2019
9713
1 дақиқада ўқилади

Демократлар етакчилари Трампга чақириқ билан чиқишди

Фото: Reuters /Jonathan Ernst

АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ва сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер мамлакат президенти Дональд Трампни ҳукумат ишини қайта тиклашга чақирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

«Президент, ҳукумат ишини қайта тикланг. Шунда биз ўзаро позицияларимиздаги фарқларни ҳал қилиш устида ишлай оламиз», - дея маълум қилган Пелоси ва Шумер қўшма баёнотда.

Демократлар фикрига кўра, Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш бўйича режаси самарасиз ҳисобланади.

Шунингдек, Шумернинг таъкидлашича, Трамп америкаликларнинг ўз маъмуриятидаги муаммоларга қаратилган эътиборини чалғитиш мақсадида Овал кабинетдан миллатга мурожаат билан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Оқ уй АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилишнинг юридик имкониятларини ўрганаётгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид