Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:59 / 12.01.2019
10996
1 дақиқада ўқилади
Украиналик генерал мамлакат НАТОга қачон аъзо бўлишини айтди
Фото: nato.int
Украина Қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг собиқ ўринбосари, захирадаги генерал-лейтенант Игорь Романенко мамлакат НАТОга қачон киришини маълум қилди. Бу ҳақда УНИАН хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу 5-10 йилдан кейин содир бўлади.
У ҳарбий альянс стандартларига эришиш имкониятини «ҳақиқатга жуда мос», деб атади.
Игорь Романенконинг қўшимча қилишича, Украина армиясини ислоҳ қилиш бўйича ишлаб чиқилган режа 2020 йилга қадар якунлаши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия билан 40та келишувни бекор қилишга тайёрланаётгани хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш