«Илм-фан – 2020» дастури Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини янада кенгайтиришга йўл очади.

Elsevier компанияси фан, таълим ва тиббиёт соҳасида инновацион ечимлар ва маҳсулотларни таклиф этувчи  жаҳондаги энг йирик нашриётлардан бири ҳисобланади.

Миллий ривожланиш дастури доирасида юртимиздаги илмий журналларни Scopus ва ScienceDirect халқаро илмий маълумотлар базаси тизимига киритиш, ёш олим ҳамда  докторантларга мақолалар тайёрлаш ва уларни нуфузли нашрларда чоп этишида кўмаклашиш кўзда тутилган.