Ўзбекистон президенти «Бир макон, бир йўл» форумида иштирок этишга таклиф қилинди
2019 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Элчи жорий йил апрель ойида Пекин шаҳрида ўтказиладиган «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистон президенти номига йўлланган Хитой томонининг расмий таклифномасини топширди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Хитой элчиси билан музокаралар ўтказганди.
Мавзуга оид
10:20 / 12.09.2024
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бошланди
12:50 / 15.08.2024
Россиядаги «Армия-2024» форумида 80 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди
12:19 / 13.06.2024
Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади
14:46 / 11.06.2024