Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:30 / 20.01.2019
49316
1 дақиқада ўқилади
Сайёрамиздаги энг кекса эркак вафот этди
Фото: AFP
Жаҳондаги энг ёши улуғ эркак деб эътироф этилган япониялик Масадзо Нонака 113 ёш 179 кунлигида вафот этди. Бу ҳақда tv.asahi. хабар бермоқда.
Нонака 1905 йилнинг 25 июлида туғилган. У сўнгги йилларда Хоккайдо оролидаги Мэакан тоғи этагида набиралари билан истиқомат қилган. Газета ўқиш, сумо мусобақалари ва опера томошалари унинг севимли машғулоти бўлган.
Эндиликда дунёдаги энг кекса эркак мақоми 1905 йил 15 октябрда туғилган германиялик Густав Гернетга ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026