Японияда давом этаётган Аичи–Нагоя–2026 Осиё ўйинларида 23 сентябр куни Ўзбекистон делегацияси 4 та бронза медалини қўлга киритди.

1
Фото: МОҚ
Полина Волобуева

Қиличбозлик

Рапира бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда Полина Волобуева яримфиналгача етиб борди ва бронза медалига сазовор бўлди.

2
Фото: МОҚ

Ушу

Санда дастурининг -56 кг вазн тоифасида Сайдулло Абдурашидов яримфиналда Хитой вакилига имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритди.

3
Фото: МОҚ

-75 кг вазн тоифасида қатнашган Дониёр Турғунбоев ҳам яримфиналгача етиб борди. У финал йўлланмаси учун кечган жангда Эрон вакилига мағлуб бўлиб, бронза медалига сазовор бўлди.

photo_2026-09-23_21-21-33
Фото: МОҚ

Киберспортда тарихий натижа

Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинлари тарихида илк бор киберспортда медал қўлга киритди. Футбол дастурида иштирок этган Абубакр Иминжанов ва Фарруҳ Мирҳамидов яримфиналгача етиб боришди ва бронза медали билан тақдирланишди.

Жамоавий ўйинлардаги мағлубиятлар

3×3 баскетбол – Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Японияга 11:19 ҳисобида имкониятни бой берди.

Сув полоси – аёллар терма жамоаси Таиландга қарши баҳсда 10:16 ҳисобида мағлуб бўлди.

Гандбол – Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳсда 13:43 ҳисобида имкониятни бой берди.

Чим устида хоккей – Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Японияга қарши баҳсда 1:7 ҳисобида мағлубиятга учради.