Видеоселекторда Халқ қабулхоналарига янги вазифалар юкланди
Аввал хабар берганимиздек, 19 январь куни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоселекторда Халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Бундан буён, Халқ қабулхоналари секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатиш, уйма-уй юриш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини туман, шаҳар, вилоят даражасида доимий равишда мувофиқлаштириб боради.
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастурлари доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантирилиши белгиланди. Халқ қабулхоналари мунтазам равишда ҳар бир туман ва шаҳарлар кесимида ўрганиш жараёнлари ва аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, кейинги йил учун “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастурлари олиб бориладиган аҳоли пунктлари таклифларини шакллантириб, маҳаллий ҳокимият идоралари, сектор раҳбарлари билан иш олиб боради.
Мавзуга оид
20:43 / 25.11.2022
Ҳудудларда Президент администрацияси раҳбарининг ёрдамчилари иш бошлайди
21:32 / 20.12.2021
Собиқ вазир туман ҳокимлигидан вилоят халқ қабулхонаси мудири лавозимига ўтди
14:48 / 20.01.2021
2020 йилда Президент қабулхоналарига 1 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган
16:30 / 26.06.2020