Президент Администрацияси раҳбарининг топшириғига кўра, 14 та ҳудудда Халқ қабулхоналари мудирларига янги ўринбосарлар тайинланди.

Қайд этилишича, мазкур лавозимларга масъулиятли, тажрибали, аҳоли билан доимий жонли мулоқотда бўлган, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштира оладиган кадрлар танланди.

Уларнинг қарийб ярмини аёллар ташкил қилади.

Ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирларига янги тайинланган ўринбосарлар:

Нилуфар Аллабергенова – Қорақалпоғистон Республикаси;

Султонбай Бердикиличов – Хоразм вилояти;

Фируза Ибрагимова – Бухоро вилояти;

Қабирдин Абдиазизов – Навоий вилояти;

Хуршид Очилов – Самарқанд вилояти;

Байрамбек Узаков – Жиззах вилояти;

Дилшунос Абдуллаева – Сирдарё вилояти;

Давлатмурод Равшанов – Қашқадарё вилояти;

Абдуҳошим Абдуллаев – Фарғона вилояти;

Баҳодир Юсупов – Наманган вилояти;

Насиба Кулбекова – Тошкент вилояти;

Дилбар Сувонова – Сурхондарё вилояти;

Муқаддасхон Султонова – Андижон вилояти;

Толибжон Орзиев – Тошкент шаҳар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари бир вақтнинг ўзида ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирлари ҳисобланади.