ДХА: Давлат хизматлари марказлари томонидан «маҳалладан маълумотнома» берилмайди

Фото: УзА
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлиги, шахснинг ишсизлиги ҳамда болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжатларини, шунингдек шахснинг тавсифномасини тақдим қилиш бўйича тартиб бекор қилинган.
Шунингдек, фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши жараёнида ушбу турдаги ҳужжатларни олиш зарурияти туғилганда, давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур маълумотларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан мустақил равишда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олиши белгиланган.
Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, бугунги кунда ўзини-ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар) ва давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи қатор ваколатли давлат органлари, шу жумладан туман ҳокимликлари, Ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимлари, туман Давлат солиқ инспекциялари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, мактабгача таълим бўлимлари, халқ таълими бўлимлари, банклар ва бошқа давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан мазкур Қарор талаблари нотўғри талқин этилиб, фуқароларни юқорида кўрсатилган ҳужжатларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига юбориш ҳолатлари жуда кўп кузатилмоқда.
«Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг оворагарчилиги ва норозилигига, шу билан бирга давлат органларига нисбатан салбий қарашига сабаб бўлмоқда.
Шу боис, Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан “маҳалладан маълумотнома” берилмаслигини расман эълон қилади. ДХМлар орқали авваллари Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган манзил-маълумот ахборотлари берилади. Мазкур ҳужжат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотномадан тубдан фарқланади.
Ҳурматли фуқаролар! Агар давлат идоралари Сиздан яшаш жойидан маълумотномани тақдим этишни талаб этишса, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ҳамда Адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамларига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», - дейилади ДХА хабарида.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ню-Йоркда мусулмон номзод демократлар праймеризида ғалаба қозонди
Жаҳон | 09:36
-
Покистон ва АҚШ ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди
Жаҳон | 09:11
-
Озарбойжон – Россия: совуқлик фонида Embraer 190 ҳалокатига оид шов-шувли тафсилот пайдо бўлди
Жаҳон | 09:05
-
Хўжаободда профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади

14:28 / 14.01.2025