Мажбурий ижро бюросига (МИБ) бормасдан, ижро ишига асос бўлган ҳужжатлар билан онлайн танишиш имконияти яратилди, деб хабар берди Бош прокуратура.

Янги электрон хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш учун «Жарималар» бўлимидан «Ижро ҳужжатлари (МИБ)» хизматини танлаш керак.

Мазкур хизмат орқали фуқаро ўзига тегишли ижро ишининг асосини ташкил этувчи ҳужжатлар билан масофадан танишиши мумкин. Бунинг учун МИБ бўлимларига шахсан бориш талаб этилмайди.