Маълумотномани my.gov.uz орқали қандай олиш мумкин?

Маълумотнома шахснинг Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси эканини тасдиқлайди. У тегишли талаблар асосида давлат томонидан бериладиган ёрдам ва имтиёзлардан фойдаланиш учун керак бўлиши мумкин. Бироқ маълумотноманинг ўзи нафақа ёки бошқа имтиёзлар автоматик равишда тайинланишини англатмайди.

Маълумотномани давлат идораларига бормасдан, онлайн олиш мумкин. my.gov.uz порталида ушбу хизмат «Оилавий ижтимоий реестрга киритилгани тўғрисида маълумотнома» деб номланади.

Image
Kun.uz

Бунинг учун:

1.     маълумотнома олиш саҳифасига ўтинг.

2.     Порталда авторизациядан ўтинг.

3.     Электрон сўров жўнатинг.

4.     Тайёр ҳужжатни олинг.

Маълумотнома автоматик ва бепул тайёрланади. Қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Қайси оилалар Ижтимоий реестрга киритилади?

2026 йил 1 февралдан Ўзбекистонда ягона Ижтимоий реестр фаолият юритмоқда. Унга давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар киритилади. Бунда оиланинг даромади, аъзоларининг меҳнатга лаёқати ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади.

2026 йилда минимал истеъмол харажатлари бир киши учун ойига 715 минг сўмни ташкил этади. Оилаларнинг тоифасини белгилашда ушбу кўрсаткичдан фойдаланилади.

Суммалар 2026 йил октябр ҳолатига келтирилган.

Оила тоифаси