Мақоладаги маълумотлар 2026 йил 1 сентябр ҳолатига кўра келтирилган. Ҳарбий хизмат тартиби ва бадал миқдори қонунчиликдаги ўзгаришларга қараб фарқ қилиши мумкин.

Кимлар бир ойлик хизматга бориши мумкин ва у қанча туради?

Бир ойлик ҳарбий хизматга қуйидаги шахслар олинади:

  1. 18–27 ёш оралиғидаги эркаклар;

  2. соғлигида айрим чекловлар бўлса ҳам, хизматга яроқли деб топилганлар;

  3. ўқиш, оила ёки соғлиқ сабабли ҳарбий хизматни кечиктира олмайдиганлар;

  4. муддатли хизматга чақирилмаганлар.

Хизмат ҳудудий принцип асосида ташкил этилади ва бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда қатнашади.

Бир ойлик ҳарбий хизмат нархи қанча?

Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баробарига тенг. 2026 йил 1 сентябрдан МҲТЭКМ 1 млн 360 минг сўм белгиланган. Демак, бир ойлик ҳарбий хизмат учун 9 млн 520 минг сўм тўлов қилинади. Бадал 12 ойга бўлиб тўланса, ойига 793 333 сўмдан тўғри келади.

Кимлар хизматни бепул ўташи мумкин?

Оилангиз Ижтимоий реестрда бўлса, хизмат бепул. Бу имтиёз 18–27 ёшдаги оила аъзоларига тегишли.

my.gov.uz портали орқали оилангиз Ижтимоий реестрга киритилгани ҳақида маълумотнома олинг. Бу хизмат бепул ва маълумотнома дарҳол тайёр бўлади.

my.gov.uz порталидан ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси эканлиги тўғрисида маълумот олиш саҳифаси.
Kun.uz
my.gov.uz порталидан ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси эканлиги тўғрисида маълумот олиш саҳифаси.