Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда смартфонларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинди
Россияда IMEI-кодга эга бўлган барча қурилмалар: смартфонлардан тортиб айрим турдаги сув ҳисоблагичларгача пуллик рўйхатдан жорий этиш таклиф қилинди. Бу борадаги қонун лойиҳаси давлат думасига киритилади, деб ёзади РБК.
Агарда ушбу қонун қабул қилинса, 2020 йил 1 февралдан бошлаб мамлакатнинг барча аҳолиси хорижда сотиб олган қурилмаларини бир неча ой ичида давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказиши ва 100 рубль миқдорида бож тўлашларига тўғри келади.
Агарда қурилма рўйхатдан ўтказилмаса, смартфон уяли алоқа оператори томонидан блокланади.
Қонун лойиҳаси муаллифларининг қайд этишича, ноқонуний ёки ҳисобга олинмаган гаджетлар олиб кирилиши оқибатида Россия бюджети 16,6 миллиард рубль йўқотган.
Қонун кучга киргунига қадар мамлакатга олиб кирилган қурилмалардан бир неча йил давомида рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланишга рухсат берилади. Қонун хорижий алоқа операторлари сим-карталаридан фойдаланадиган чет элликларга татбиқ этилмайди.
Мавзуга оид
22:10 / 17.05.2026
Смартфонлар ва интернет туғилиш даражасини пасайтирди – тадқиқот
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
22:45 / 11.04.2026
Смартфон ишлашини секинлаштирадиган иловалар айтилди
20:35 / 08.02.2026