Light | 16:04 / 25.01.2019
45379
4 дақиқада ўқилади

Сўз бойлигини қандай ошириш мумкин?

Нутқнинг гўзаллиги ва хилма-хиллиги – кучли қурол. Биз нутқ орқали таъсир кўрсатиш, бошқариш ва йўналтиришга қодирмиз. Аниқ гапириш, ноодатий ибораларни қўллай олиш кишиларда доимо таассурот уйғотади.

Лексикон турлари

Луғат захираси қуйидаги гуруҳларга ажратилади.

Фаол – кундалик турмушдаги мулоқот. У ўз ичига ёзма ва оғзаки нутқни олади.

Фото: Pixabay

Пассив – одамга таниш бўлган кундалик диалогларда қўлланиладиган тушунарли атамалар. Зарур бўлгандагина инсон улардан фойдаланади. Айрим ҳолларда пассив лексикондаги сўзларнинг маъносини эслашга ҳаракат қилиш керак бўлади.

Ташқи – маъноси таниш бўлмаган сўзлар. Масалан, техник сўзлар.

Лексиконни қандай кенгайтириш мумкин?

От сўз туркумидан иборат ҳикоя тузинг. Бунда ҳикояда маъно ва мантиқий ривожланиш мавжуд бўлиши лозим. Бу усулни феъл ва сифатларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.

Алифбе ҳарфлари. Ҳикояни ҳосил қилувчи кетма-кет сўзлар занжири. Бунда ҳар бир кейинги сўз – алифбедаги кейинги ҳарф.

Бир ҳарф. Шундай матн ўйлаб топингки, унда ҳар бир сўз ягона ҳарф билан бошлансин. Қўшни сўзлар маъно жиҳатидан боғлиқ бўлади. Умумий матн эса йўқ.

Шундай қилиб, ишлардан бироз чалғиш ва кутиш вақтларида банд бўлиш мумкин. Бундай ўйинлар болалар учун қизиқарли бўлади.

Яна қандай машғулотлар сўз бойлигини ошириши мумкин?

Китоблар. Албатта, китоблар ақлни чархлайди, тафаккур ва сўз бойлигини ривожлантиради. Хилма-хил китоблар ўқиб, янги атама ва нутқнинг ўзига хосликларини эслаб қоласиз. Турли адабиётларни ўқиш муҳим. Ана шунда натижа сезиларли бўлади.

Турли соҳа вакиллари бўлган кишилар билан мулоқот қилиш. Бирор нарсани ўрганишнинг энг самарали усули бу – амалиёт. Сўз бойлигини мулоқот, янги нутқ шаклларини қўллаш ва ўзлаштириш орқали кенгайтириш тезроқ кечади. Кўпинча ўзимиз учун одатий кишилар доирасидагилар билан мулоқот қиламиз. Бу оила, дўстлар ва ҳамкасблар. Агар ушбу мулоқот доирасидан ташқарига чиқсангиз, ўзингиз учун кўплаб янги нарсаларни кашф этасиз. Нафақат сўз бойлиги борасида. Рассом, техник мутахассислар, тор доирадаги мутахассислар билан мулоқот қилинг. Ҳозирда интернет макони янги танишлар орттириш имконини беради. Янги жойлар, кўргазмалар, намойиш ва конференцияларга ташриф буюринг. Буларнинг бари янги танишларни олиб келади ва мулоқот доирасини кенгайтиради.

Аудио-китоблар. Китобларни аудио шаклда тинглаш сўз бойлигини кенгайтириш учун аъло даражадаги вариантга айланади. Айтишларича, билимлар бизга айнан қулоқ орқали келади. Айнан шу канал орқали кўпроқ маълумотни ўзлаштирамиз. Турли мавзулардаги маъруза ва чиқишларни тинглаш ҳам фойдали бўлади.

Фото: Pixabay

Кундалик тутинг.Ўз фикрларингизни ёзиб боринг. Фикрларимизни қоғозда қайд этганимизда унга тўғри таҳрирни танлашга ҳаракат қиламиз. Бу усул нутқимизни кўз билан кўришга ёрдам беради. Кейинчалик ривожланишингизни қайдлар орқали осон баҳолай оласиз.

Кунига битта янги тушунчани ўрганинг.  Ҳар куни бор-йўғи битта сўз. Мавзу исталганча бўлиши мумкин. Энг муҳими янги сўзларни қўллаш, кундалик нутқда улардан фойдаланиш.

Хулоса ўрнида

Чиройли гапириш бу – кўникма. Ҳар бир кўникмани ривожлантириш мумкин. Бунинг учун сиздан истак ва кундалик ҳаракатлар талаб этилади. Ўз тилингизни фақат ўзингиз бойитишга қодирсиз.

Мавзуга оид