Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МБ 2019 йил учун инфляция базавий прогнозини 13,5-15,5% даражасида сақлаб қолди
Фото: KUN.UZ
Марказий банк 2019 йил учун инфляциянинг базавий прогнозини 13,5-15,5% даражасида сақлаб қолди. Бу ҳақда МБ хабарида айтилади.
Прогнозларга кўра йиллик инфляция даражаси февраль-март ойларида ўзининг энг юқори даражасига етганидан сўнг пасая бошлайди, бироқ июнь ойида электр энергияси ва табиий газ тарифларининг навбатдаги оширилиши инфляция пасайиши суръатини секинлаштириши мумкин.
2019 йилда инфляция суръати тезлашишининг асосий хатарлари иқтисодиётда юқори инфляцион кутилмаларнинг сақланиб қолиши, ҚҚС бўйича янги тўлов механизмининг жорий этилиши ҳисобига алоҳида товар ва хизматлар нархларининг ўсиши, шунингдек энергия ресурслари нархлари оширилишининг иккиламчи таъсири кўламининг кенгайиш эҳтимолининг мавжудлиги билан боғлиқ.
Пул-кредит сиёсатининг амалдаги йўналишининг сақлаб қолиниши, кредитлар бўйича имтиёзлар беришнинг янги механизмини самарали жорий этилиши, бюджет харажатлари ва дефицитининг белгиланган параметрлар доирасида бўлиши, шунингдек солиқ ислоҳотларининг муваффақиятли татбиқ этилиши инфляцион жараёнларни секинлашишига ёрдам беради. Марказий банк мазкур шарт-шароитларнинг тўлақонли амалга ошиши таъминланганда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инфляция прогнозини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Мавзуга оид
17:35
“Мақсад эзгу бўлса, картадан ўтказмаларни оммалаштириш керак эди” – мутахассислар P2P назорати ҳақида
11:14
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:10 / 17.03.2026
Метандан гўштгача. Нархи кескин ошган маҳсулот ва хизматлар
11:39 / 09.03.2026