65 ёшли португалиялик мутахассис 2011 йил апрель ойида Эрон терма жамоасини қўлга олган эди. Унинг бошчилигида Эрон 2 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди ва Осиёнинг 1-рақамли жамоасига айланди.

Аввалроқ, Карлуш Кейрушнинг Колумбия терма жамоасида иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.