Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги ҳукумат қарорига қўшимча киритилди
Ҳукуматнинг “Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида қабул қилинган.
Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:
“Бюджет ташкилотлари томонидан ходимларнинг меҳнат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасининг биринчи қисми 2-бандига мувофиқ қўлланилган жарималар бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаи бўлиб ҳисобланмайди ҳамда жарималар суммаси тегишли бюджет даромадига ўтказилади. Бу иш ҳақи харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджетдан маблағ олувчиларга ҳам татбиқ этилади".
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.Қўчқоров зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
07:39 / 05.08.2022
Мустақил ОТМлар маблағ билан қандай қўллаб-қувватланиши белгиланди
07:21 / 23.12.2021
Ногиронлиги бўлган шахслар учун китоблар, журналлар ва бошқа босма материаллар базаси кенгайтирилади
20:08 / 25.02.2021
«Аҳолида 10 миллиард доллар бор» – Содиқ Сафоев бўш маблағдан фойдаланиш зарурлигини айтди
17:14 / 17.12.2020