Жамият | 14:42 / 06.02.2019
7995
1 дақиқада ўқилади

23 млн сўмлик сув қувурларини ўғирлаб кетаётган шахслар қўлга олинди

2019 йил 28 январь куни соат 22:00ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида яшовчи К.С. ва С.Д. Раушан ОФЙ ҳудудидан ўтган, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖга тегишли умумий қиймати 23 130 250 сўмлик бўлган темир сув қувурларини ўғирлаб кетишаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда улар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид