Буюк Британияда ҳукумат аъзолари мамлакатни Евроиттифоқ (ЕИ) таркибидан чиқиши муддатини кечиктириш масаласини махфий тарзда муҳокама қилишди. Бу ҳақда The Daily Telegraph ёзмоқда.

Таъкидланишича, вазирлар маҳкамаси чиқиб кетиш жараёнини 24 майгача кечиктиришни режалаштирмоқда. Британия томони бу қадамни Европа давлатлари билан муҳокама қилишни мўлжаллаган. Агар улар кечиктиришни қўллаб-қувватлашса, унда яна саккиз ҳафта давомида Британия ЕИ аъзоси бўлиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Мэй «қаттиқ» Brexit’га бормаслиги ҳақида хабар берганди.