Ҳозирда Германия учувчисиз учар қурилмалардан ҳимояланиш учун битта стационар ва иккита мобил тизимга эга. Уларнинг вазифаси аҳоли ва ҳаётий муҳим инфратузилмани ҳаво ҳужумидан сақлашдир.
Яна бир муҳим жиҳат – фуқаро авиациясини ҳимоя қилиш. Ўтган йили дронлар самолётларнинг парвоз қилишига халақит берган 158та ҳолат қайд этилган.
Немис қонунчилигига кўра, аэропорт, касалхона, қамоқхона, ҳукумат биноси, порт ва вокзаллар яқинида ҳаваскор дронлар учирилиши тақиқланган.











