Жамият | 14:55 / 12.02.2019
23764
2 дақиқада ўқилади

CRAFERS оммавий ишдан бўшатиш юзасидан расмий баёнот берди

2019 йил 10 февраль куни баъзи хорижий оммавий ахборот воситаларида CRAFERS фабрикасида оммавий ишдан бўшатиш ва ходимларнинг ҳуқуқларини бузилиши ҳақида мақола эълон қилинди.

Бундан аввалроқ, жорий йилнинг 25 январидан 4 февралига қадар фабрика ўз ишчи ходимларини аттестация синовидан ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган ва бу ҳақида ходимлар ички тартиб бўйича йиғилишда бир ой олдин хабардор қилинганди. Аттестацияда синовида берилган саволлар фабриканинг ишлаб чиқариш фаолиятига оид бўлди.

Ўтказилган аттестация натижасида иш фаолияти учун зарур билим, тажриба ва малакага эга бўлмаган 22 нафар ходимларнинг меҳнат қонунчилиги нормаларига мувофиқ меҳнат шартномалари бекор қилинди. Бўш иш ўринлари учун малакали мутахассислар жалб этилди.

Шу билан бирга, синовдан муваффақиятли ўтганлар орасида 10 нафар ходимларнинг лавозими кўтарилиб, меҳнатга ҳақ тўлов ҳажми оширилди.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш фаолияти ишга туширилганидан буён ходимларнинг малакасини ва маҳоратини ошириш мақсадида чет эллик мутахассислар иштирокида мунтазам равишда семинар ва тренинглар ўтказилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, фабрика махсус кадрлар сиёсатини амалга оширади. Унга кўра, бўш иш ўринларини янада малакали бўлган кадрлар билан таъминлаш давом эттирилмоқда. Яқинда очилган ишлаб чиқарувчининг амалиётида бу табиий ҳолатдир.

2019 йилнинг 25 январида фабрикага Тошкент шаҳар Давлат ҳуқуқини муҳофаза қилиш инспекциясининг ишчи гуруҳи ташриф буюрди. CRAFERS фабрикасида Меҳнат тўғрисидаги ички Низом тасдиқланган, унга мувофиқ буюртма миқдори ортиши муносабати билан фабрика икки сменали иш режимига ўтиши мумкин. Ушбу омилга асосланиб ходимларнинг иш ҳақлари белгиланган. Фабрика томонидан меҳнат қонунларининг бузилиши аниқланмаган.

Юқоридаги, 2019 йил 10 февраль куни эълон қилинган мақола шартли текширувлардан ўтмаган, ундаги келтирилган маълумотлар эса ҳақиқатга мос келмайди.

CRAFERS фабрикаси маъмурияти

Мавзуга оид