Хабарга кўра, ёғингарчилик туфайли айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши ва жойларни сув босиши эҳтимоли ҳам бор.
Сел-сув тошқини хавфи қуйидаги ҳудудларда кутилмоқда:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари.
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари.
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари.
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари.
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари.
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари.
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона ва Бешариқ туманлари ҳамда Шоҳимардон ҳудуди.
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонабод шаҳри.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчилар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирилди.
Огоҳлантиришда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги қайд этилган. Айрим жойларда эса ёмғир сувларининг тўпланиши маҳаллий сув босиш ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин.








