Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда
Наманган вилоятининг Чуст туманида 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Зарафшон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлининг 41-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, “Мирзаобод” МФЙда яшаган 35 ёшли Ў.Т. (аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ў.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
09:29 / 03.04.2026
Шота Руставели кўчасида автобус пиёдани уриб юборди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026