Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳиндистон Россиянинг МиГ-29 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича музокара олиб бормоқда
Ҳиндистон ҲҲК Россиянинг МиГ-29 қирувчи самолётидан 21 дона сотиб олиш борасида музокара олиб бормоқда, деб хабар берди The Economic Times ўз манбаларига таяниб.
Нашрнинг билдиришича, томонлар январь ойида самолётларни етказиб бериш шартларини муҳокама қилган. Ҳар бир қирувчи самолётни етказиб бериш 40,2 млн долларни, умумий сумма эса аслаҳа билан таъминлаш ҳамда учувчиларни ўқитишни ўз ичига олган ҳолда 846,6 млн долларга тушади, деб ёзади газета.
Манбаларнинг таъкидлашича, бу Франциянинг Rafale қирувчиларини сотиб олишга нисбатан анча арзон тушади. Ҳиндистон қуролли кучлари МиГ-29 самолётларига эга бўлиб, ҳинд учувчилари у билан яхши таниш, дейилади нашрда.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026