12 февраль куни Тошкентдаги «Compass» СКМ да «UMS дан миллиард!» акцияси ғолибларини аниқлаш расмий маросими бўлиб ўтди.

Фото: ​UMS

Кўнгилочар шоу тарзида ўтказилган тадбир савдо комплексининг юзлаб меҳмонлари эътиборини тортди. Улар ўйин жараёнининг бевосита иштирокчисига айланишди, шунингдек, «Ko‘k choy» мусиқий гуруҳининг чиқишларидан баҳраманд бўлишди. Айнан ташриф буюрганлар 10 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача бўлган 23 та пул совринини қўлга киритган бахтли инсонларни аниқлаб беришди.

UMS ғолибларни бундай тарзда аниқлаш услубини қўллагани бежизданмас. Мобиль оператор фаолиятининг илк кунлариданоқ пул ва бошқа совринларга эга турли хил акцияларни ўтказиб келиш орқали катта тажриба тўплаган. «UMS дан миллиард!» акцияси нафақат соврин жамғармаси, балки иштирокчилар сони жиҳатдан ҳам ўзгача бўлди. Ғолибларни аниқлаш маросими пойтахтдаги савдо-кўнгилочар комплексларидан бирида ўтказилиши ўйин очиқ ва шаффоф ўтишига хизмат қилди. Бундан ташқари, маросим жараёнини Instagram ижтимоий тармоғидаги минглаб фойдаланувчилар онлайн тарзда кўришди.

Фото: ​UMS

«UMS дан миллиард!» акцияси шартлари ҳам жуда оддий бўлди. Унда нафақат амалдаги, балки янги абонентлар ҳам иштирок эта олишди. Ҳусусан, янги абонентлар акция ўтиши жараёнида ойига камида 33 минг сўм абонент тўловига эга тариф режаларидан бирига уланишлари керак эди. Шунда улар автоматик тарзда битта имкониятни қўлга киритишлари мумкин эди. Имкониятларни кўпайтириш учун 40 000 сўмга «2019 МБ» ёки «2019 дақиқа» махсус тўпламларини фаоллаштириш керак эди. Ҳар бир ёқилган тўплам имкониятларни биттага кўпайтирар эди. Компаниянинг амалдаги абонентлари ҳам ушбу тўпламларни харид қилган ҳолда совринларни ютиб олиш учун имкониятлар тўплай олишди.

Акция якунлари бўйича ҳар бир имкониятга ноёб ID-кодлар белгиланди, ва айнан ушбу кодлар орқали ғолиблар аниқланди. Шундай экан, камида иккита имкониятга эга абонент бир вақтнинг ўзида бир неча совринни қўлга киритиши ҳам мумкин эди.

Фото: ​UMS

Яна бир эътиборли ҳолат. «UMS дан миллиард!» акцияси доирасида 100 та «Silver» тоифасидаги чиройли рақамларни бепул улаш ҳуқуқи ўйналди. У икки босқичда – 9-январь ва 8-февраль кунлари бўлиб ўтди. Шундай қилиб, акция иштирокчилари нафақат пул совринларига, балки UMS чиройли рақамларига ҳам даъвогарлик қилишди. Ҳозирда компания вакиллари улар билан боғланишмоқда ва рақамларни улаш учун таклиф қилишмоқда.