Испания: «Барселона» тўхташ нималигини билмаяпти

«Барселона» – «Расинг» 7:2
Голлар: Жоау Канселу, 8 (1:0). Рафиня, 25 – пеналти (2:0). Гуйе, 30 (2:1). Вилялибре, 36 – автогол (3:1). Рафиня, 42 (4:1). Забири, 65 (4:2). Рафиня, 67 – пеналти (5:2). Габриэл Жезус, 79 (6:2). Ямал, 89 (7:2)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Ямал, 45’
«Барселона»: Х. Гарсия (Шченсни, 46), Кристенсен, Х. Мартин, Жоау Канселу (Балде, 78), Э. Гарсия, Родри (Гави, 61), Педри (Бернал, 61), Олмо, Адейеми, Ямал, Рафиня (Габриэл Жезус, 69)
«Расинг»: Агирресабала, Гонсалес (Салинас, 86), Педру Фелипе (Висенте, 59), А. Мартин, Эрнандо, Прати, Гуйе, Сайнс-Маса (Гулиашвили, 78), Каналес, Арана (Луке, 59), Вилялибре (Забири, 59)
Огоҳлантиришлар: Ямал, 45. Адейеми, 60. Жоау Канселу, 69 – Педру Фелипе, 23. Забири, 61

«Барселона» бу мавсумда чегара билмаяпти. Жамоа Ла Лигадаги барча ўйинларда ғалаба қозонмоқда ва рақибларни шунчаки тор-мор этмоқда. Бу сафар каталонияликлар йўлидан чиқиб қолган дебютант «Расинг» 7 та тўп қабул қилиб олди. Ҳолбуки ушбу жамоа мавсумни яхши бошлаган ва беш турда 7 очко жамғарганди.

Флик ҳозирча асосий етакчиларга дам бериш ҳақида ўйламаяпти. Фақат ҳимояда Кубарси, Кунде ва Эспартга дам берилди, аммо ҳужум чизиғида Ямал, Рафиня, Олмо ва Адейеми каби футболчилар тушишда давом этди. Рафиня 3 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида 9 гол билан яққол етакчига айланди, гол+пас тизимида 9+3 кўрсаткичига эга (ЕЧЛдаги голлари билан қўшиб ҳисоблаганда жами 11 гол), Ямал дублни расмийлаштириб, 8 гол билан ундан кейинги иккинчи ўринга жойлашиши мумкин эди, аммо пеналтидан фойдалана олмади (унда 7+5). Ёзги трансферлар охирида «Арсенал»дан сотиб олинган Габриел Жезус ҳам шу куни ла лигадаги голлар ҳисобини очишга эришди.

Умуман, «Барселона» бу мавсумда Европанинг энг кўп гол урган жамоаси бўлиб турибди: 7 ўйинда (ла лигада 6, ЕЧЛда 1) 33 гол урган ва 6 та ўтказиб юборган. Бу ўйинлардан бештасида камида 5 тадан гол урган.

Шу билан бирга, жамоа ҳозирча жиддий рақиб синовидан ўтмади, кейинги турда «Севиля» майдонига сафар қилинади.

«Атлетико» – «Осасуна» 4:0
Голлар: Дэвид, 24 (1:0). Ли Кан Ин, 54 (2:0). Ле Норман, 63 (3:0). Баэна, 82 (4:0)