Вазирлар Маҳкамасининг “Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” - ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Орол денгизининг суви қуриши натижасида сўнгги йилларда экологик муҳит ва табиий мувозанат бузилиб, иқлим салбий томонга ўзгариб бормоқда. Ушбу ҳудудлардан қум, туз ва чангларнинг ҳавога кўтарилиши ва атроф-муҳитга ёғилиши натижасида Оролбўйи минтақаси ҳудудида яшовчи аҳолига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорлар экилган ерларда иккиламчи шўрланишлар кучайиб, ҳосилдорликка салбий таъсир қилмоқда.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

Орол денгизининг суви қуриган тубида "яшил қопламалар” - ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш;

“яшил қопламалар" барпо этиш учун 2019 йил мобайнида "Ўзбекнефгаз” акциядорлик жамиятининг Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси олдидаги қарздорлиги ҳисобидан босқичма-босқич 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил баҳор ва куз мавсумларида “яшил қопламалар" барпо этиш ҳажмлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “яшил қопламалар” барпо этиладиган ер майдонларини хатловдан ўтказиб. ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш чораларини кўрадилар.

“Яшил қопламалар" барпо этиш учун истисно тариқасида:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжалиги органлари - буюртмачи ва пудратчи этиб;

“Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси - бош лойиҳачи этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

а) “яшил қопламалар” барпо этиладиган ҳудудларни ўрмон хўжаликларининг имкониятидан келиб чиқиб бириктирилишини, "яшил қопламалар” амалга ошириладиган ҳудудларда иҳота ўрмонзорлари ўз муддатида ва сифатли барпо этилиши назорат қилинишини таъминлайди;