Crafers “2019 йилнинг энг яхши маҳсулоти” медали билан тақдирланди
Crafers қандолатчилик фабрикаси “ПРОДЭКСПО 2019” 26-Халқаро кўргазмасида иштирок этди ва “2019 йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинациясида - Премиум қора плиткали шоколад ва майдаланган ёнғоқли қора плиткали шоколад маҳсулотлари учун медаль билан тақдирланди.
Мазкур кўргазма озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти бўйича бизнес коммуникациялар ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун самарали майдонча ҳисобланади. У Москва шаҳрида, “Экспоцентр” марказий кўргазма мажмуасида бўлиб ўтади ва ҳар йили 62 000га яқин ташриф буюрувчиларни қабул қилади.
Бу йили кўргазмада дунёнинг 69 мамлакатларидан келган 2600 дан ортиқ компаниялар 28 та тематик бўлимлар бўйича иштирок этдилар, улар ичида қандолатчилик йўналиши бўйича Швейцария, Болгария, Италия, Германия, Латвия, Япония, Чили ва бошқа мамлакатлардан келган 450га яқин компаниялар эди.
Мазкур кўргазмада Crafers Ўзбекистонни қандолатчилик маҳсулотларининг кенг ассортименти билан намоён этди. Бу шоколад маҳсулотлари, печенье, вафли, маршмеллоу ва турли хил конфетларнинг кенг кўлами эди. Таъми учун алоҳида мақтовга шоколад плиткалари, 2х2 сутли майин шоколади, қатламали грильяж, шунингдек “Крокант” конфетлари эга бўлди. Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан ижобий фикрлар овоза қилинди, улар маҳсулот тайёрлашда қўлланиладиган хомашёнинг табиийлигига эътибор қаратишган, чунки баҳолашда бизга маълум бўлган ширинликларнинг ўзига хослиги ва янги таъмлари асосий омил бўлиб хизмат қилди.
“Кўргазманинг асосий ҳодисаси - маҳсулоти энг кўп шарҳларни йиғган ва ПРОДЭКСПОнинг барча иштирокчилари, экспертлари ва ташриф буюрувчилари томонидан энг яхши деб тан олинган ишлаб чиқарувчиларни медаллар билан тақдирлаш бўлди. Тақдирланганлар орасида Crafers компанияси ҳам бор эди, у нафақат кўпгина ташриф буюрувчиларни ўз маҳсулоти билан лол қолдирди, балки Ўзбекистон Республикасининг замон билан ҳамнафас ҳаракатланаётган ва тараққиётнинг ҳадяларидан бажонидил фойдаланаётган ўлка тушунчалари билан мустаҳкамлашга ўзининг янги ҳиссасини қўшди”- деб таъкидлайди қандолатчилик саноати соҳасидаги эркин эксперт Виталий Попов.
Экспортни ривожлантириш ва ташки иқтисодий фаолият бўйича департамент раҳбари Санжар Курбоналиевнинг сўзларига кўра, Crafers маҳсулотлари билан Россия ва Европадан келган ишбилармонлар қизиқишган, улар тақдим этилаётган маҳсулотнинг сифати ва таъми юқори даражада эканлигини изоҳлаб ўтишган. Келажакда ҳамкорлик қилиш масаласида Хитой, Монголия, Латвия, Болгария, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан келган ишбилармонлар билан музокаралар ўтказилди. Шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон бозорлари вакиллари билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
“Биринчи мени стенд ўзига тортди, кейин эса маҳсулотни татиб кўрмоқчи бўлдим. Йигитлар ишлаб чиқариш технологияси ва ширинликларнинг таркиби ҳақида сўзлаб беришди. Ажабланарлиси шундаки, менга маҳсулот ёқди. Қандолатчилик фаолиятидаги таниш хомашё энг яхши ижрода тақдим этилган. 25 йиллик тажрибам мобайнида мен Осиёлик қандолатчилар билан кўп бора тўқнашганман, Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман, у ерда таъм ва сифат бўйича ҳозирги замоннинг барча талабларига жавоб берувчи маҳсулотни ишлаб чиқараётган улкан фабрика борлигини билиб ҳайрон қолдим”,- деди Италиядан келган технолог Луиджи Муцио.
Crafers шу вақтга қадар эришилганларида тўхтаб қолиш нияти йўқ, компания қўшни давлатларда, Россия ва Хитойда ўтказиладиган кейинги кўргазмаларда иштирок этишни режалаштирмоқда. “Сифатли қандолатчилик маҳсулотини тақдим этиб, биз экспортни ривожлантириш ва мамлакатимизнинг иқтисодиёти гуллашига ҳисса қўшиш ниятидамиз”,- дейди фабрика раҳбари.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 11.03.2023
Қирғизистон Ҳукумати раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Crafers қандолат фабрикасига ташриф буюрди
12:30 / 05.09.2020
Crafers АҚШ бозорига янгича ёндашув билан кириб бормоқда
21:04 / 27.01.2020
Видео: Тошкентда «ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди
13:32 / 09.08.2019