Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рус ҳарбийлари Ўзбекистондаги ҳарбий ўқув-машғулотларда иштирок этишди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан “Муборак” дала ўқув майдонида ташкил этилган машғулотларда Россия Федерациясининг ҳарбийлари иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қўшинларда жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга кўра ташкил этиш ва ўтказиш, бу борада эгалланган янги тактик услублар бўйича кўргазмали ўқув машғулотларида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбий мутахассислари томонидан қурол-аслаҳа, ҳарбий анжом ва жанговар техникалардан фойдаланишда эришилган инновацион ютуқ ва рационализаторлик таклифлари намуналари намойиш этилган.
«Кундузги ва тунги шароитларда жанговар вазифаларни бажаришда қўлланадиган замонавий тактик услуб намуналари кўргазмали тарзда намойиш этилди. Мавзуларга оид қатор ўқув фильмлари кўрсатилди. Ҳарбий хизматчилар касбий тайёргарликлар бўйича ўзаро тажриба алмашди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Таъкидланишича, йиғин давомида жанговар тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишдаги янги усул ва услублар ҳақида батафсил маълумот берилган.
Мавзуга оид
15:05 / 17.12.2025
Германия: янги денгиз вертолёти сувости кемаларига қарши курашни кучайтиради
07:24 / 11.12.2025
Вертолётлар экспорти: бозордаги асосий ўйинчилар кимлар?
13:49 / 27.11.2025
Европа космик агентлиги илк бор мудофаа соҳаси билан шуғулланади
15:01 / 21.11.2025