Жулиан Ассанж янги паспорт олди
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Австралиянинг янги паспортини олди. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald ёзмоқда.
Қайд этилишича, бундан олдин унинг вазияти бўйича муҳокама узоқ вақт давом этган.
Аниқлик киритилишича, Ассанжнинг янги ҳужжат тақдим этиш бўйича аризаси 2018 йилда маъқулланган, бу маълумотни Австралия Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлаган. Бироқ, у паспорт олгани ҳақидаги маълумот ҳозирги вақтга қадар йўқ эди.
Нашрдан таъкидлашларича, бу ҳодиса Эквадор ҳукуматининг экстрадиция қилиш тўғрисидаги талаби фонида Ассанж учун жуда муҳим саналади.
Аввалроқ, Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж расмийларга ўзини топшириши кераклиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
18:21 / 13.08.2024
“Шоҳ асар” — Канаданинг янги паспорти дизайни ҳақида
08:35 / 20.07.2024