«Lion Motors» автосалони ўз мижозлари ўртасида маиший техникалар ва олий ютуқ “Chevrolet Tracker” автомобилини ютиб олиш бўйича ўтказилаётган акциянинг сўнгги, учинчи босқичини ҳам якунлади. Ютуқли ўйиннинг якунловчи босқичи 13 февраль куни Ангрен шаҳридаги «Lion Motors» МЧЖ дилерлик марказида бўлиб ўтди.

Фото: Lion Motors

Ўйиннинг биринчи қисми маиший техникаларнинг ғолибларини саралаб олишга бағишланган бўлиб, бунда омадлиларни учтадан “Artel” русумидаги телевизорлар, икки камерали совутгичлар ва замонавий кир ювиш машиналари кутаётган эди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида лототрон иштирокчилар орасидан “Chevrolet Tracker” автомобили соҳибини тасодифий томошабин ёрдамида аниқлаб берди. Ютуқ эгаси сифатида Самарқанд вилояти Ургут туманида истиқомат қилувчи Аҳроров Абдукарим ғолиб бўлди. Ғолибга расмий мукофотлаш тадбирида ютуқли автомобилнинг калити топширилди.

«Мен ниҳоятда бахтиёрман, қувончимни сўз билан ифода этиш мен учун мушкул. Дастлаб мен омадга ишонмагандим, бироқ автосалон ходимлари мени купонни тўлдириш ва лототронга ташлашга кўндиришди. Мен “Damas” автомобилини харид қилгандим, аммо эвазига менга “Tracker” ҳам насиб қилишини ўйлаб ҳам кўрмагандим. Бағоятда бахтиёрман», - дейди ютуқ соҳиби.

Фото: Lion Motors

Уч ой давомида “Lion Motors” автосалонидан автомобиль харид қилган ва шартномага мувофиқ тўловнинг 85 фоизини амалга оширган ҳар бир харидор акцияда иштирок эта олиши мумкин эди. Бунинг учун шартнома имзолангандан сўнг махсус купонни тўлдириб, барабанга ташлаш лозим эди. Ҳар ойда ўтказилган акцияда ғолиб бўлган харидорлар олий ютуқ – “Chevrolet Tracker” автомобилини ютиб олиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолган эдилар.

Шунингдек, “Lion Motors” автосалони автомобиль харид қилишдаги аввалги шартларга мувофиқ янги, улкан акция ҳақида ҳам эълон қилди. Энди 2019 йилнинг якунига қадар харидорларда тўртта «Spark» автомобилларини, маиший техникалар ва супер-ютуқ бўлган «Malibu» автомобилини ютиб олиш имконияти мавжуд. Ютуқли ўйин 2019 йилнинг 1 апрелидан бошланиб, 2020 йилнинг 1 январига қадар давом этади. Ҳар икки ойда тасодифий равишда лототрондан ғолиблар исми-шарифи қайд этилган купонлар танлаб олинади. Ғолибни танлаб олиш жараёни @lionmotors'нинг Instagram'даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Акцияга 14 февралдан старт берилди ва бу акция хоҳ енгил автомобиль, хоҳ юк ташиш автомобили («КамАз» маркаси)ни харид қилишда ҳам амал қилади. Биринчи ютуқли ўйин 2019 йилнинг 1 май куни бўлиб ўтади.