24 февраль куни Лос-Анжелесдаги «Долби» театрида кино оламидаги энг нуфузли соврин – АҚШ киноакадемиясининг «Оскар» мукофоти тақдирлаш маросими ўтказилди. 91-марта ўтказилган нуфузли мукофотнинг тақдирлаш маросимида барча ғолиблар номи аниқ бўлди.
«Энг яхши қўшиқ» - «Shallow» — Леди Гага «Юлдуз туғилди» фильми учун куйлаган.
«Энг яхши композиторлик иши» — Людвиг Йоранссон. «Қора Пантера» фильми учун.
«Энг яхши бадиий қисқа метражли фильм» — «Тери». Гай Наттив.
«Энг яхши ҳужжатли қисқа метражли фильм» — «Нуқта. Таклифнинг якуни». Райка Зезтабчи.
«Энг яхши ҳужжатли фильм» — «Ёлғизликдаги эркин кўтарилиш». Элизабет Чаи Васархели.
«Энг яхши операторлик иши» — Альфонсо Куарон. «Рома» фильми учун.
«Энг яхши хорижий фильм» — «Рома». Альфонсо Куарон.

Бу номинацияда «Капернаум», «Дўкон ўғрилари», «Совуқ уруш», ва «Ҳеч қачон ортга қарама» фильмлари ҳам даъвогар бўлганди.
«Иккинчи пландаги энг яхши актриса» — Реджина Кинг. «Агар Бил-стрит гапира олганида» фильмидаги ижроси учун.

Бу номинациядаги қолган номзодлар: Рейчел Вайс («Маъшуқа»), «Эмма Стоун («Маъшуқа»), Эми Адамс («Ҳокимият»), Марина Де Тавира («Рома»).
«Иккинчи пландаги энг яхши актёр» — Махершала Али. «Яшил китоб» фильмидаги ижроси учун.


Бу номинациядаги қолган номзодлар: Адам Драйвер («Қора кланчи»), Сем Эллиотт («Юлдуз туғилди»), Сем Рокуэлл («Ҳокимият»), Ричард Грант («Мени кечира оласизми?»).
























