Токиодаги Кэйо университети қошидаги клиникада дунёда энг кичик вазн билан туғилган ўғил бола шифокорлар парваришидан кейин ўзини тутиб олди.

Туғилганида вазни бор-йўғи 268 граммни ташкил қилган бола шифокорлар қаровига бошқа эҳтиёж сезмагани сабабли шифохонадан чиқарилди.

Ярим йил давомида митти болакай деярли 3 кг вазн тўплаган ва ҳозир мустақил равишда нафас олади ва эма олади.

Таъкидланишича, бола она бачадонида деярли ўсмаган, шу сабабли шифокорлар ҳомиладорликнинг 24-ҳафтасида уни кесарча кесиш ёрдамида чиқариб олишга қарор қилишган.

Бола дунёга келганда икки қўл кафтларидек келган, унинг ҳаётини эса махсус қурилмалар қўллаб-қувватлаб турган.  

Болакай энг кам вазн билан туғилиб яшаб кета олган эркак жинсидаги чақалоқ сифатида қайд қилинди. Бу борада аввалги рекордчи 274 грамм вазн билан туғилган германиялик бола ҳисобланади.