Тошкентда автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 18-автобус саройи тасарруфидаги 27-сонли, “Чорсу савдо маркази — Кўкча оқлон маҳалласи” йўналишида қатновчи “Исузу” русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Натижада, “Нурафшон” кўчасида ҳаракатланаётган автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.
Билдирилишича, икки киши енгил даражада жароҳатланган.
Ҳозирги вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.












