Жаҳон | 01:20 / 09.03.2019
31288
1 дақиқада ўқилади
Леннокс Льюис Майк Тайсон билан реванш жанг ўтказишга тайёрлигини билдирди
Оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони британиялик Леннокс Льюис 100 млн долларга америкалик боксчи Майк Тайсон билан реванш жанг ўтказишга тайёрлигини билдирди.
“Биласизми, мен одамларга боксга 100 млн долларга қайтишга тайёрлигимни айтганман. Агар ниятингиз жиддий бўлса, менга шартномани кўрсатинг. Мен ўтмишнинг жангчиларига қараганимда, уларни спортда бундай узоқ қолишга нима мажбур қилгани ҳақида ўйлайман.
Сабаб эса бокс тушиш улар қила оладиган ягона нарсадир. Бундай йигитлар ўзларини мусиқа ёки рақсда, ёхуд бошқа бир жойда синаб кўрмайдилар”, деб айтган Льюис.
Икки боксчи ўртасидаги жанг 2002 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда британиялик 8-раундда нокаут билан “темир” Майк устидан ғалаба қозонган.