Самарқанд вилоятида ўта йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
Шу йилнинг 9 март санасида Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан Ургут тумани “Камардон” МФЙ ҳудудида ўтказилган “назорат тартибида гиёҳвандлик моддасини харид қилиш” кенг қамровли тезкор операция натижасида Тожикистон Республикаси фуқароси У.А. исмли шахс 1 кг 500 грамм “опий” наркотик воситасини 13.500 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланиб, ушбу наркотик восита далилий ашё сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.
Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, мазкур наркотик воситани У.А. билан биргаликда ўтказишга келган таниши — Ш.С.нинг Тайлоқ туманидаги яшаш уйида тинтув ўтказилган вақтда, унинг хонадонидаги молхонаси ичидаги сомон тагидан 12 кг 446 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Олиб борилган қўшимча тезкор суриштирув тезкор тадбирлар натижасида Тожикистон Республикаси фуқароси У.А. ҳамда унинг шериги Ш.С.нинг А.А. ҳамда Ш.Ш. каби жиноий шериклари зудлик билан аниқланиб, улардан бирининг яшаш уйида кўмиб қўйилган 2 кг 550 грамм героин ва 8 кг 790 грамм опий гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Иккинчисининг уйида эса 1 кг 200 грамм опий ҳамда 83 грамм героин воситалари ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этиб ўтиш керакки, Самарқанд вилоят ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўта тезкорлик билан ўтказилган бир қатор тадбирлар натижасида мазкур гиёҳвандлик воситаларининг вилоят ва республика ҳудудида ноқонуний тарқалиб кетишининг олди олинди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ва тергов тадбирлари давом этмоқда.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 7 нафар шахсдан жами 2 килограмм 633 грамм героин ва 24 килограммдан зиёд опий (қорадори) гиёҳвандлик воситалари олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024