Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербия Радио ва телевидение биноси озод этилди. Президент эса баёнот беради
Белград полицияси мухолифат ва намойишчилар томонидан эгаллаб олинган Сербия Радио ва телевидение биносини озод этди. Намойишчилар мамлакат президенти Александр Вучич олиб бораётган ички сиёсатдан норози бўлиб, ўз мулоҳазасини билдириш учун эфирда чиқишни талаб қилганди.
Сербия Бош вазири Ана Брнабич бинонинг эгаллаб олинганига муносабат билдириб, «давлат зўрлик ишлатилишига қараб турмаслиги»ни айтган.
Давлат раҳбари эса сўнгги кунларда юз бераётган ҳодисалар юзасидан баёнот бериб, 17 март куни халққа мурожаат этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 16 март куни Белгард шаҳрида жиддий тус олган намойишлар Радио ва телевидение биносининг қамал қилиниши билан тўхталганди. «Эшиклар» мухолифат гуруҳи етакчиси Бошко Обрадович бошчилигидаги намойишчилар бино ичига кириб, эфир вақти берилишини талаб қилган.
Обрадовичга Белград собиқ мэри Драган Жилас ҳам қўшилган. Уларнинг талаби қондирилмади. Бир оз фурсатдан сўнг, воқеа жойига маҳаллий полиция кучлари етиб келиб, бинони озод этган. Мамлакат Ички ишлар вазири Небойша Стефанович намойишчилардан бири полициячига қўл кўтаргани учун ҳибсга олинганини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026