17:13 / 18.03.2019
11704

Голландияда нотаниш шахс трамвай йўловчиларини ўққа тутди

Фото: AFP

Голландиянинг Утрехт шаҳрида шахси ҳозирча ўрнатилмаган номаълум кимса трамвай йўловчиларини ўққа тутган. Жароҳатланганлар мавжуд, ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот йўқ, деб хабар бермоқда BBC.

Маҳаллий нашр маълумотига кўра, отишмада энг камида бир киши вафот этди. Маҳаллий полициянинг терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари трамвай бекатини тўсиб, йўлни ўраб олган. Фавқулодда вазиятларни кўзлаб, турли хизмат махсус машиналари воқеа жойига етиб келган.

Утрехтдаги мактабларни ёпиш бўйича йўриқнома берилган. Мерган қўлга олингани айтилмоқда, полиция терроризм бўйича жиноий иш қўзғатишни истисно этмаяпти.

ОАВ мерган якка ҳаракатланмаганини айтмоқда.

Top